www.coca-cola.uz ВЕБ-САЙТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАЛАБЛАРИ.

Охирги тузатиш санаси (14.05.2009)

Мазкур  Сайтга (кейинчалик «Сайт»), интернерга ёки бутун жахон тизимига нисбатан қўлланиладиган барча  қонун ва қонунчилик хужжатлари,   шунингдек қуйида келтирилган талаб ва қоидалар,  барча мазкур Сайтдан фойдаланувчиларига нисбатан  хам қўлланилади.

Компания TheCoca-ColaCompany (кейинчалик— «Компания»)  мазкур Сайтни сизнинг шахсий  кунгилхушлигингиз, маълумот олиш ва мулоқатда бўлишингиз учун барпо этади ва хизмат кўрсатади. Бироқ, Сайтдан фойдаланишда сиз жамоа ва тижорат мақсадларида Сайт мохиятини, шу жумладан  матнларни, тасвирларни, аудио ва видио материалларни Компания ёзма рухсатномасисиз  тарқатишингиз, ўзгартиришингиз, қайта жўнатишингиз, такроран фойдаланишгиз, чоп этишингиз ва бошқа тарзда фойдаланишингиз мумкин эмас.

Сайтдан фойдаланиш ва кириш мазкур фойдаланиш талаблари (кейинчалик-«Фойдаланиш талаблари»), шунингдек Қозоғистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

Сайтга ташриф буюришингиз ва унда бўлишингиз билан, сиз мазкур Фойдаланиш талабларини тўлалигича, хеч қандай истисно ва изохларсиз қабул қиласиз.

Фойдаланиш талаблари

Сайтга, шу жумладан унинг мохияти, барча матн ва тасвирлари (кейинчалик- «Таркиби»)га бўлган  мулкчилик хуқуқи, ягона хуқуқ, муаллифлик ва бошқа хуқуқлар, Компания ёхуд унинг шўъба корхоналарига ёки  Компания аолиятига кўмак берувчи  шахсларга (кейинчалик биргаликда «Хамкор шахслар» деб номланувчи) ва бошқа шахсларга тегишлидир. Товар  белгиси, логотип ёки хизмат кўрсатиш белгисини ифодаловчи хар қандай мазмун Компания  ёки бошқа шахсларнинг  рўйхатдан ўтган товар белгиси  хисобланади. Мазкур Фойдаланиш талабларида кўзда тутилган айрим холлардан ташқари, Компания  ёки бошқа  хуқуқий эгаси томонидан берилган ёзма рухсатномасиз Таркибнинг хар қандай қисмидан фойдаланишингиз мумкин эмас.

Компания, хуқуқ бузилиши қонун томонидан таъқиб қилинувчи, муаллифлик ва бошқа хуқуқларга риоя этилишини кузатиб туради.

Компания фойдаланувчилар томонидан Сайтга электрон манзил бўйича ёки бошқа тарзда юбориладиган Шахсий маълумотларга нисбатан (масалан, исм,манзил, телефон рақами ва электрон манзил) чоп этилган «интернет-сайтлар орқали олинган маълумотларга нисбатан махфийлик тўғрисидаги Низом»га мувофиқликдаги сиёсатга ёндашади.

Сайтга  жўнатиладиган саволлар, мулохазалар, таклифлар  ва шунга ўхшаш бошқа хар қандай ёзишмалар ва материаллар махфий хисобланмайди.

Компания Сайтдаги маълумотларнинг ишончли ва замонавий бўлишига харакат қилади, бироқ Компания бундай маълумотлар аниқлигини на кафолатлайди ва на тасдиқлайди. Сайт мохиятидаги хар қандай хато ва камчиликларига Компания  жавобгар эмас.

Сиз мазкур Сайтдан  хавф ва таваккалчиликни бўйнингизга олиб фойдаланасиз ва ташриф буюрасиз. Сайтдан фойдаланувчи олдида Сайтдан фойдалананиш натижасида Сайтдан фойдаланувчи кўрган  хар қандай зиён ва зарар учун на Компания ва на унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар, на Компания агентлари ва Сайт фаолиятини яратиш, ишлаб чиқиш ва ишга туширишда иштирок этган бошқа шахслар жавобгар эмас, бундай зиён ва зарар Компания ва  унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар, Компания агентлари ва Сайт фаолиятини яратиш, ишлаб чиқиш ва ишга туширишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан  фойдаланувчига ўз мажбуриятларини қасддан охирги бўлиб  бузганлик натижасида етказилганлиги  суд томонидан  исботлаб берилган холатлар бундан мустасно.

Мазкур Низомга мувофиқ Компания томонидан берилган  Сайтга кириш ва ундан фойдаланиш рухсатномасинига эга бўлган тақдирингизда, сиз мазкур Сайтдан фақат биргина  компьютерда шахсий нотижорат уйда фойдаланиш мақсадида, муаллифлик хуқуқларини мухофазаловчи барча белгилар  ва бошқа мухофазаланган хуқуқларни сақлаш шартлари билан,  хар қандай йўл қўйилган маълумотнинг биргина (1) нусхасини кўчириб олиш ва кўриб чиқишингиз мумкин. Компания томонидан сизга ёзма равишда рухсатнома берилган тақдирда, сиз Сайт томонидан тақдим этилган хар қандай хизматлар ёки материалларидан, Сайтнинг барча дастурий таъминотлари ёки унинг қисмидан нусха кўчирмаслик, нашр этмаслик, ўзгартирмаслик, ижарага олмаслик, ижарага бермаслик, ўзлаштирмаслик, сотмаслик, тарғиб этмаслик, соддалаштирмаслик, таржима қилмаслик, ўз қўлёзмалари учун асос қилмаслик (тўлиқ ёки қисман), декомпиляция, дезассемблитация ва реинженеринг  олиб бормаслик мажбуриятини олиш холатлари бундан мустасно.  Дастурий таъминотнинг маълум турлари чекли фойдаланувчилар билан лицензион шартнома асосида қатъий белгиланади, юқорида эслатиб ўтилган дастурий таъминотдан фойдаланишдан аввал эхтимол сизга хам Компания билан  бундай шартнома  тузишингиз зарур  бўлиши мумкин.

Сайтдан фойдаланишингизда  ёки исталган материалларни кўчириб олишингизда сизнинг компьютер жихозингиз ёки бошқа мулкингизга етказилиши мумкин бўлган  хар қандай зарар ёки вирус учун Компания жавобгар эмас ва жавобгарликни олиб бормайди.  

САЙТ ВА САЙТДАГИ  БАРЧА МАТЕРИАЛЛАР  ЎЗГАРИШИ МУМКИН ВА ҚАНДАЙ БЎЛСА ШУ  ХОЛИЧА, БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАД УЧУН ЯРОҚЛИЛИГИГА ХЕЧ ҚАНДАЙ КАФОЛАТСИЗ,   ФОЙДАЛАНУВЧИГА  ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ МУМКИН.

Компания Сайтдаги мавжуд хар қандай сайт ва хаволаларни назорат қилмайди ва учинчи шахсларга тегишли бўлган ва бошқариладиган сайтларнинг мазмуни, махфийликни мухофаза қилиш қоидалари ва  хавфсизлиги учун жавобгар эмас.

Компания  вақти вақти билан  мухокамалар, форумлар мазмуни, жўнатмалар, қисқа хабарлар ва бошқа материаллар  маниторингини  ўтказиб туради, бироқ Компания хар қандай шунга ўхшаш материаллар мазмуни  оқибатларидан келиб чиққан ёки хар қандай хато, ёлғон хабарлар, камчиликлар, ёлғон гувохлик, ахлоқсиз иборалар, динни тахқирлаш, пўписа ёки ноаниқликлар, Сайтдаги шундай мазмундаги  маълумотлар учун жавобгарликни олиб бормайди.

Сайтдан интеллектуал мулкчилик хуқуқини бузилишига олиб келувчи хар қандай материалларни,  пўписа мазмунидаги, янглиш фикрга олиб келувчи аниқ бўлмаган маълумотлар, хақорат, ахлоқсиз, можаровий, иғвогарлик, тахқирловчи, бўҳтондан иборат бўлган мазмундаги, порнографик материаллар ёки Қозоғистон Республикаси  амалдаги қонунчилигига нотўғри ва зид бўлган харакатлар мавжуд ёки уларни қўзғатувчи хар қандай материалларни  жойлаштириш ва етказишда фойдаланиш  йўл қўйилмайди. Компания хуқуқнинг мухофаза қилувчи органларга тўлиқ ёрдам кўрсатади ёки Компания ваколатли давлат органларига шунга ўхшаш маълумот ва материалларни жойлаштирган ва етказган  фойдаланувчининг шахсий маълумотларини етказиш хақида суд ва маъмурий  хужжатлардаги кўрсатмаларни бажаради, ва бундай материалларни  исталган вақтда  Сайтдан  ўчириб ташлаш хуқуқига эга;

Компаниянинг ёки тегишли товар белгиси хуқуқ эгаси  томонидан  аввалдан олинган ёзма рухсатномасисиз, хар қандай рўйхатга олинган ва рўйхатга олинмаган товар белгиларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Сайтнинг  интерактив бўлимларига (кейинчалик- «Фойдаланувчи мақсади») жойлаштирмоқчи бўлган  маълумотлар ва материалларга нисбатан, сиз Компания ва унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахсларга: (а) Компания ва унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар фаолият мақсадларида юқорида эслатиб ўтилган Фойдаланувчи мақсадларидан (шу жумладан мазкур таркибга киритилган сизнинг овоз ва тасвирингиздан исталганча фойдаланиш) ошкора ва бошқа тарзда, хозирги кунда мавжуд ёки келажакда ишлаб чиқиладиган  хар қандай воситалар  ёрдамида, кўпайтириш, модификация (исталганча тахрир қилиш, ўзгартириш, таржима ва қайта шакллантириш билан бирга), асос сифатида фойдаланиш, жўнатиш, намоиш қилиш ва ижро этиш, шунингдек (б)  кўрсатиб ўтилган хуқуқларни сублицензия асосида учинчи шахсларга чекланмаган тарзда ўтказишга ягона бўлмаган беғараз лицензия беришга розилик билдирасиз.  Кўрсатиб ўтилган лицензия муддати интеллектуал фаолият натижасига бўлган ягона хуқуқ  амал қилиш муддати билан мувофиқликда бўлади.  Фойдаланувчи мақсадларидаги хар бир элементга нисбатан сиз, мазкур бўлимда келишиб олинган лицензияни Компания ва унинг фаолиятига кўмак берувчи шахсларга тақдим этиш учун  барча хуқуқларга эгалигингиз хақида, шунингдек Фойдаланувчи мақсади ва унинг яратилиш ва Сайтга жойлаштириш усули Қозоғистон Республикаси амалдаги қонунчилиги талабларга мос келиши, ва муаллифлик хуқуқини, товар белгисига, тижорат сирига бўлган хуқуқни, махфийликни мухофазасига бўлган хуқуқни, интелектуал мулкчиликка бўлган хуқуқни ва бошқа учинчи шахслар хуқуқи бузилмаганлиги   хақида  маълум қиласиз ва кафолат берасиз.

Шунга эътибор қаратингки, бошқа Сайтга ташриф буюрувчилар  унга ноаниқ, англашилмовчиликка олиб келувчи, ёлғон ёки хақоратловчи  хабарлар ёки аризалар жойлаштириши мумкин. Компания ва у билан унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар фойдаланувчилар ва бошқа учинчи шахслар томонидан билдирилган фикрлар, маслахатлар, маълумотлар ва даъволарни қўллаб-қувватламайди ва жавобгарликни олиб бормайди.  Компания ва унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар махсус материаллар доирасида  тақдим этилган маълумот ва  материаллар (шу жумладан нашрдаги, хавола ва тасвирлардаги, хабар ва профилларга киритилган чегарасизлик, хато ва камчиликлар), шунингдек юқорида  кўрсатилиб ўтилган материаллар  ва маълумотлардан фойдаланиш натижалари учун жавоб бермайди.

Мазкур  Фойдаланиш талабларида  «Унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар» (Аффилиированние лица) Компаниянинг бевосита ва билвосита бош компания, шўъба компанияси, хомий, ёки унинг фаолиятига кўмак берувчи  компанияни билдиради ва ўз ичига Компаниянинг исталган авторлаштирилган боттлерини олади.

Сиз Компани, унинг фаолиятига кўмак берувчи  шахслар, хамда  Сайтни яратиш, ишлаб чиқариш ва ишга туширишда иштирок этган  бошқа томонларни,  шунингдек  уларга тегишли директорлар, рахбарият, ходимлар, агентлар, пайвандчилар, лицензияловчилар ва вакилларни (а) Сайтдан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш натижасида ёки  дастурий таъминот ёки  улар фаолияти билан боғлиқ бўлган; (б) сиз ёки сизнинг хисобингиз орқали  мазкур Фойдаланиш талаблари бузилиши; ёки (в) Сайтда  тарқатилган ёки  яратилган  қандайдир қўлёзма ёки Фойдаланувчи мақсади, унинг хизмати ёки дастурий таъминоти ёрдамида  муаллифлик хуқуқи, товар белгиси, тижорат сирини, махфийликка бўлган хуқуқини, интеллектуал   мулкчиликка бўлган хуқуқи ёки учинчи шахсларнинг бошқа хуқуқлари бузилганликлари хақида даъвоси натижасида юзага келган суд даъволари, зарар, харажат ва чиқимлар (шу жумладан, чекловларсиз, адвокат гонорарлари)га нисбатан жавобгарликдан  озод этиш ва химоя қилиш мажбуриятларини оласиз.

АҚШ экспорт назорати мазкур Сайт дастурий таъминоти ва бошқа материалларига тадбиқ этилиши мумкин. АҚШ экспорт назорати Қонунлари айрим мамлакатларга белгиланган техник маълумотлар ва дастурий таъминотни эскпорт қилинишини тақиқлайди.  Мазкур Сайтдаги дастурий таъминот: (1) Куба, Шимолий Корея, Эрон, Судан, Сирия (ёки фуқароларига ёки ушбу мамлакатларда доимий яшовчиларига), шунингдек АҚШ эмбарго (банд солиш) қўйган барча бошқа давлатларга; (2) ёки АҚШ Молия вазирлигининг «Алохида фуқаролар руйхати» ёки АҚШ Савдо вазирлигининг «Тақиқланган буюрмалар руйхати»да турувчи  хар қандай шахсларга юклаш в экспорт қилиш тақиқланади.

Компания исталган вақтда мазкур Фойдаланиш талабларига, аввалдан огохлантириш бермасдан, ушбу хужжатни янгилаш орқали ўзгартиришлар киритиши мумкин. Кўриб чиқилган хужжатларнинг амал қилиниши сизга тарғиб этилар экан, сизга доимий равишда мазкур сахифага кириб, Фойдаланиш тартибини кузатиб боришингиз керак.

Мазкур сайт Қозоғистон Респубикасида яратилган ва Қозоғистон Республикаси худудида жойлаштирилган. Мазкур Фойдаланиш талаблари Қозоғистон Республикаси  қонунчилик хужжатлари билан тартибга солинади. Низо ва зиддиятликлар туғилган холларда, бундай низо ва зиддиятликлар фақатгина Қозоғистон Республикаси суди томонидан  хал этилиши учун юборилиши зарур.

Товар белгилари

 ‘Coca-Cola’ ва ‘Coke’ TheCoca-Cola Company компанияси товар белгиси билан руйхатга олинган хисобланади.  
‘dietCoke’ и ‘dietCoca-Cola’ TheCoca-Cola Company компанияси товар белгиси билан руйхатга олинган хисобланади.  
‘Fanta’ и ‘FantaWorld’ TheCoca-ColaCompany компанияси товар белгиси билан руйхатга олинган хисобланади.  
‘Sprite’ TheCoca-ColaCompany компанияси товар белгиси билан руйхатга олинган хисобланади.  
‘Cappy’ и ‘MinuteMaid’ TheCoca-ColaCompany компанияси товар белгиси билан руйхатга олинган хисобланади.