coca-cola.uz сайти махфийлик тўғрисидаги Низоми

1. Умумий қоидалар

Компания TheCoca-ColaCompany («Компания») Компания интернет-сайтларига ташриф  буюрувчиларнинг хар биридан олинган шахсий маълумотларга нисбатан  махфийлик сиёсатига ёндашиб қолади.  Мазкур махфийлик хақидаги Низом  Компаниянинг  Сайтлар орқали қандай шахсий маълумотларни  қабул қилиши ва ташриф буюрувчилардан  қабул қилинган шахсий маълумотлардан Компания қай тарзда фойдаланиши мумкинлигини белгилайди.   

2. Шахсий маълумотлар.

Компания Компанияга тегишли бўлган Сайтлар орқали, Қозоғистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсий маълумотларга мутаносиб маълумотларни, масалан: сизнинг фамилиянгиз, исмингиз ва отангизни исми, туғилган  сана, йилингиз, туғилган жойингиз, жинсингиз, миллатингиз, манзилингиз, оилвий ахволингиз, телефон рақамингиз, электрон почта манзилингиз ва бошқа маълумотларни (“Шахсий маълумотларни”), сиз томондан  ихтиёрий равишда тақдим этилган Шахсий маълумотлар бундан мустасно, йиғиш мақсадидан йироқ. Сизнинг Шахсий маълумотларингиз  текширилишини истамасангиз, илтимос, уларни тақдим этманг.

3. Шахсий маълумотларнинг текширилиши

Сиз ўзингиз хақидаги шахсий маълумотларни тақдим этган холларда, агарда бошқа  кўрсатилмаган бўлса, Компания уларни  қуйидаги тарзда  текшириши мумкин: мазкур маълумотларни мижозлар талабини ўрганиш ва ўз махсулот ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида  сақлаши, тартибга солиши, йиғиши, тўплаши, аниқлаштириши, фойдаланиши, ўзгартириши мумкин.  Компания (ёки бизнинг номимиздан бошқа шахслар, ўтказиладиган  реклама компаниялари доирасида) Сизнинг  Шахсий маълумотларингиздан сиз билн боғланиш мақсадида  фойдаланиши мумкин; ва/ёки  биз учинчи шахсларга  Сайтлардан фойдаланувчилар  ёки ташриф буюрувчилар хақида умумлаштирилган (ўзгартирилган) маълумотларни тақдим этишимиз мумкин.

4. Компания Шахсий маълумотларни  хар қандай ташқи ташкилотларга маълум  қилмайди, буларни маълум қилишга  розилик беришингиз, ёки сиз бундан аввалдан хабордор бўлиш холатлари бундан мустасно.

Вояга  етмаган  шахслар ёки бошқа фойдаланувчилар  томонидан ихтиёрий равишда учинчи шахсларга тақдим этилган  маълумотлар, шу жумладан  Шахсий маълумотлар, масалан: чатларда, электрон почталарда, Интернет тармоқларидаги эълонлар пештахталарида, учинчи шахслар томонидан талаб этилмайдиган хабарлар юбориш ва бошқа  мақсадларда  фойдаланиши мумкин.

5. Компания томонидан автоматик тарзда қабул қилинувчи қўшимча маълумотлар.

Айрим холларда, сиз Сайтга уланишингиз билан  Компания  автоматик тарзда (яъни  руйхатга олинмасдан) Шахсий маълумотлар хисобланмаган, техник маълумотларни  қабул қилиши мумкин. Бундай маълумотларга Сизнинг  интернет-баузериниз тури, сизнинг компьютерингиз операцион тизими  тури ва  сизнинг  Сайтни аниқлашга ёрдам берган  интернет- сайти  домен номи киради.  

6. Сизнинг компьютерингизга автоматик тарзда жойлаштириладиган Cookies- маълумоти.

Сиз Сайтларга кирган вақтингизда  Компания сизнинг компьютерингизди  айрим маълумотларни  сақлаб қолиши мумкин. Мазкур маълумотлар Cookies (сиз ташриф буюрган сайтлардан сизнинг компьютерингиз  қаттиқ дискига  йўналтирилган маълумотли кичик  файллар) шаклига эга ёки  шунга ўхшаш бўлиб,  турли масалаларни ечишда  фойдали бўлиши мумкин. Масалан,  Cookies  Сайтни бизнинг қизиқиш ва талабларга иложи борича мос келадиган даражада созлаб бериши мумкин. Кўпгина  интернет- баузерлар ёрдамида сиз қаттиқ дискдан  Cookiesни ўчириб ташлашингиз мумкин, уларнинг хар қандай сақланишларини блокировка қилишингиз ёки улар сақланганлиги хақида огохлантирувчи хабар  олишингиз мумкин. Бу  функция хақида  кўпроқ билишни истасангиз, илтимос, интернет-баузерингиздан фойдаланиш бўйича қўлланма ёки унга бириктирилган  маълумотномага  мурожаат этинг.

7. Тескари алоқа

Шахсий маълумотлар химоясига таалуқли барча  савол, изох ва шикоятларни сиз қуйидаги манзил бўйича йўллашингиз мумкин: Олмаота шахри, 050026, а/я 89. Тел: 727-250-60-92”